Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси

Расмий сайти

Миробод туманидаги товламачилик жинояти фош этилди
Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан, товламачилик жинояти юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 
Жумладан, 2017 йил 10 ноябрь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасига фуқаро Аминова Гавхар ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида бундан бир неча йил муқаддам “Бекзод” исмли шахс унинг оила аъзоларига хайдовчилик хизматини кўрсатиб келганлигини, 2017 йилнинг август ойидан буён мазкур шахс унга таҳдид қилиб, у хайдовчи сифатида ишлаб келган вақтида Г.Аминованинг қизи Аминова Фарангиз Асраровна эркак кишилар билан яқин алоқаларда бўлиб келганлигини, унда мазкур ҳолатни тасдиқловчи маълумотлар мавжудлигини билдириб, буни сир сақлаб қолиш эвазига 12.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилаётганлигини, акс ҳолда ушбу маълумотларни Ф.А.Аминованинг турмуш ўртоғи ва яқин қариндошларига тарқатиб юбориш билан қўрқитиб келаётганлигини, шу сабабли “Бекзод” исмли шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. 
Ушбу ариза асосида шу куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан товламачини қўлга олиш борасида тезкор тадбир ўтказилиб, унинг натижасига кўра соат 14:30ларда, Миробод тумани ҳудудида 1982 йилда туғилган Рахимов Бекзод Давиркулович, фуқаро Г.Аминовадан талаб қилинаётган пулнинг бир қисми сифатида 3.000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган. 



Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик, яъни жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб, ўзгадан мулкий манфаатлар беришни талаб қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, Б.Д.Рахимовнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 
Жабрланувчиларнинг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга. 



Диққат !!! Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, “102” телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар идораларига мурожаат этишлари мумкин.
Фикрингизни қолдиринг