Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси

Расмий сайти

Йўл-транспорт ҳодисалари
2017 йилнинг 10 август куни Тошкент шаҳри ҳудудида 4 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 4 нафар шахслар тан жароҳати олган, 1 нафар шахс вафот этган.  

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳуқуқбузарликлари: 
2017 йилнинг 10 август куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 3631 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 903 тасини қўпол турдаги, 29 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 10 август куни жами 583 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 382 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 201 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.
Фикрингизни қолдиринг